Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«أَقِيلُوا ذَوِي الْهَيْئَاتِ عَثَرَاتِهِمْ إِلاَّ الْحُدُودَ»
«Ўрнак бўладиган кишиларнинг ҳадлардан бошқа хатоларини кечиринглар», деганлар. Хатосини кечириш, тойилишидан кейин қайта туриб олишига ёрдам бериш афв этиш ёки жазосини енгиллатиш билан бўлади. Анас ибн Моликдан ривоят қилинишича, Пайғамбар с.а.в.:
«الْأَنْصَارُ كَرِشِي وَعَيْبَتِي وَالنَّاسُ سَيَكْثُرُونَ وَيَقِلُّونَ فَاقْبَلُوا مِنْ مُحْسِنِهِمْ وَتَجَاوَزُوا عَنْ مُسِيئِهِمْ»
«Ансорлар менинг гуруҳим ва ишончли кишиларимдир. Одамлар эса кўпайтириб ҳам, камайтириб ҳам турадилар. Шунинг учун уларнинг яхшиларини қабул қилиб, ёмонларини ўтказиб юбораверинглар», деганлар. Ёмонларини ўтказиб юборавериш уларни кечиришдир. Чунки ўтказиб юбориш кечириш деганидир. Шунга кўра, таъзирда кечириш ҳам, жазони енгиллатиш ҳам мумкин. Фақат бу ишга ёлғиз халифанинггина ҳаққи бор. Агар халифа бирор жазонинг энг енгил миқдорини белгилаб қўйган бўлса, қозининг кечиришга ҳаққи бўлмайди. Чунки халифа белгилаб қўйган жазони тайинлашдан бошқа иложи қолмайди. Агар халифа жазонинг енгил миқдорини белгилаб қўймаган бўлса, қозининг ҳам кечиришга ва жазони енгиллатишга ҳаққи бўлади. Кечириш борасида қонунбузарлик ҳам таъзир кабидир. Бу борада таъзирда қандай иш тутилса, қонунбузарликда ҳам шундай иш тутилади.
Юқоридагилар иш қозига кўтарилиб, ҳали ҳукм қилмаган бўлса, қилиниши мумкин бўлган ишлардир. Ҳукм қилганидан кейин эса ҳақдор кечирган жиноят бобига алоқадор ишларда афв этиши жоиз эмас. Ҳадлар бобига алоқадор ишларда ҳукмдан олдин ҳам, кейин ҳам кечиришга ҳаққи йўқ. Жиноят бобига алоқадор ишлар ҳам ҳақдор кечирмаса, ҳад бобига ўхшаб, Оллоҳнинг ҳаққи бўлиб қолади. Шундай бўлгач, ҳукмдан олдин ҳам, кейин ҳам афв этиши мумкин бўлмайди. Таъзир ва қонунбузарликларда эса қози бир ҳукмни айтгач, уни бажариш ҳамма мусулмонларга лозим бўлади. Шунинг учун уни, модомики шариат чегарасидан чиқиб кетмаган экан, бекор қилиш, йўқ қилиш, ўзгартириш, енгиллатиш, умуман ҳеч нарса қилиш мумкин бўлмайди. Чунки қози ҳукмни айтганидан кейин уни бекор қилиш мумкин эмас. Афв этиш эса уни бекор қилишдир. Шунинг учун ҳам у жоиз эмас. Ҳақдор кечирган жиноят бобига алоқадор ишларни бундан истисно қилинишига далил шуки, Оллоҳ Таолонинг:
}فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ {
– „Энди ким (интиқом олишга қодир бўлган ҳолда) авф қилиб, ўртани тузатса...“, [42:40]
деган сўзи ҳам, Пайғамбар с.а.в.нинг:
«مَا عَفَا رَجُلٌ عَنْ مَظْلِمَةٍ»
«Қайси бир киши бир зулмни кечирса», деган гаплари ҳам умумийликни ифодалаб, ҳукмдан олдинги ҳолатга ҳам, кейинги ҳолатга ҳам тааллуқлидир. Шу очиқ ҳужжат билан бу иш мустасно қилинган. Ундан бошқаларида ҳукмдан кейин ҳеч қанақасига кечириш мумкин эмас.
222-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|